Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон президенти BNY билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти BNY билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ню-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида «The Bank of New York» (BNY) компанияси бош тижорат директори Катинка Валстром билан учрашув ўтказди.

BNY — активларни бошқариш, қимматли қоғозларни сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, давлат ва хусусий молиялаштириш каби кенг турдаги молиявий хизматларни тақдим этувчи Американинг етакчи банк-инвестиция гуруҳидир.

Банкнинг Ўзбекистон йирик корхоналарининг еврооблигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон банк-молия секторини ривожлантириш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг