Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча маҳкум борлиги айтилди

Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча маҳкум борлиги айтилди

Айни кунларда Ўзбекистон қамоқхоналарида 26 мингдан зиёд маҳкум сақланмоқда.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилди.

Унда таъкидланишича, айни пайтда Ўзбекистонда мавжуд бўлган 54 та жазони ижро этиш колониясидан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхонларидир.

Жазони ижро этиш тизимида 26 мингдан ортиқ, шундан 8 мингдан ортиғи манзил колонияда, 18 мингдан ортиқ маҳкумлар бошқа турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг