Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Таиландни қийинчилик билан мағлуб этди

Ўзбекистон Таиландни қийинчилик билан мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионати нимачорак финали доирасида Таиландга қарши майдонга тушди. 

Вакилларимиз ушбу босқичда жиддий қаршиликка дуч келди. 

Биринчи бўлимнинг 37-дақиқасида Азиз Турғунбоев ҳисобни очган бўлса,  иккинчи бўлимда таиландликлар ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи - Сарачат Супачок. 

Аммо Аббосбек Файзуллаевнинг 65 дақиқадаги ёрқин голи Ўзбекистонга ғалаба келтирди. 

Энди Ўзбекистон чорак финалда мезбонлар Қатар термаси билан ўйнайди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг