Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Толибон ҳукуматининг қарорини олқишлади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Толибон ҳукуматининг қарорини олқишлади

Афғонистонда 6 октябрда олийгоҳларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Унда 12-синфни тамомлаган 160 минг битирувчи қатнашади. Улардан юз минг нафари олийгоҳларга қабул қилинади. Бу ҳақда TKG нашри Афғонистон Олий таълим вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўзининг твиттер саҳифасида Толибон ҳукуматининг мамлакат олий ўқув юртларига қабул квоталарини қарийб 70 фоизга ошириш ҳақидаги қарорини олқишлади.

Норовнинг билдиришича, 2021 йилда Афғонистондаги ОТМларга қабул квотаси 68 минг талабани ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 115 минг нафар этиб белгиланган.

«Умид қиламанки, қизларга ҳам олийгоҳларда ўқиш учун тенг ўринлар берилади», – деб ёзади Норов.

Эслатиб ўтамиз, Толибон ҳокимиятни босиб олган 2021 йил 15 августидан сўнг қизларнинг таълим олишига чекловлар қўйилган ва халқаро ҳамжамият Толибонни қизлар ҳуқуқларини таъминлашга чақириб келади.

Ўтган жума куни эса Кобулдаги ўқув марказларидан биридаги воқеа ҳам олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ўтказилаётган бинода содир этилган ва натижада 53 нафар ўғил-қиз ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг