Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Беларус агросаноат соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Беларус агросаноат соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўтган йилда икки давлат ўртасида агросаноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича савдо айланмаси 234,2 миллион долларни, 2025 йилнинг январь–май ойларида эса 122,7 миллион долларни ташкил этган.

Ўзбекистон-Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми доирасида “Ўзбекистон – Беларусь: агросаноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда экспертлик нигоҳи” мавзусида 5-секция йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишида таъкидланганидек, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фермер хўжаликлари ва аграр кластерлар фаолиятини замонавий технологиялар асосида ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Беларуснинг агросаноат соҳасидаги юқори технологиялари, механизация ва кадрлар тайёрлашдаги тажрибаси Ўзбекистон учун амалий аҳамиятга эга ҳамкорлик асосларидан бири сифатида қайд этилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Беларусь Миллий фанлар академиясининг В.Ф. Купревич номидаги Экспериментал ботаника институти ҳамда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ва Беларусь Миллий фанлар академиясининг “Зиғир институти” Республика илмий шўъба унитар корхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг