Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон замонавий бешкураш федерациялари ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон замонавий бешкураш федерациялари ўртасида меморандум имзоланди

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Қозоғистон замонавий бешкураш федерациялари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларини янада оммалаштириш мақсадида 2017 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ташкил қилинган эди.

Замонавий бешкураш спортнинг от спорти, қиличбозлик, ўқ отиш, югуриш ва сузиш каби спорт турларини ўзида бирлаштиради.

Бешкураш спорт турини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Қозоғистон замонавий бешкураш федерацияси билан меморандум имзоланди.

– Ушбу меморандумда икки мамлакат спортчиларининг малакасини ошириш, мураббийларнинг ўзаро тажриба алмашишини таминлаш ва ҳакамларнинг янги қонун-қоидалари бўйича малакаларини ошириш каби бир қатор вазифалар белгиланди, – дейди Қозоғистон бешкураш федерацияси вице-президенти Анвар Малик. – Ўзбекистон сўнгги йилларда ҳар бир соҳа каби спортда ҳам энг ривожланаётган давлатлар сирасига киради. Умид қиламизки, бизнинг ҳамкорлигимиз ҳар иккала давлат спортчилари учун кенг имкониятлар яратади.

– Ҳар бир спорт тури каби замонавий бешкурашда ҳам ўзбек спортчиларининг иқтидори ва юксак савиясини дунё тан олмоқда, – дейди Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев. –Асосий мақсадимиз 2020 йилги Олимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритиб ва унда спортчиларимизнинг муносиб иштирок этишидир. Шу сабабли ҳам мазкур спорт тури ривожланган қатор давлатлар билан ҳамкорлик меморандумини имзоламоқдамиз.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Қатар бешкураш федерацияси билан ҳамкорлик меморандум имзоланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг