Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 8 та ҳужжат тасдиқланди

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 8 та ҳужжат тасдиқланди

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида «Истана» қароргоҳида Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокара ўтказгани хабар қилинган эди.

Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.

Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг