Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Хитойга газ сотаётганлар «бешталиги»да қайд этилди

Ўзбекистон Хитойга газ сотаётганлар «бешталиги»да қайд этилди

Ўзбекистон Хитойга газ экспорт қилаётган давлатлар орасида дастлабки «бешталик»да қайд этилди.

Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, газ қувури орқали Хитойга табиий газ етказиб берувчи давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўринни эгаллаган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистондан Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш қиймати 916,7 миллион долларни ташкил этган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 152,5 фоизга кўпдир.

Бошқарма маълумотларида мамлакат импорт қилган табиий газнинг жисмоний ҳажми кўрсатилмаган. Худди шундай, ушбу тегишли устун барча табиий газ экспорт қилувчи мамлакатлар учун бўш қолдирилган.

Мамлакат Бош божхона бошқармаси келтираётган статистик маълумотларга кўра, Хитойга газ қувури орқали ёқилғи етказиб берувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаган: 8,23 миллиард долларлик маҳсулот, ўсиш 53 фоиз.

Шунингдек:

Россия – 3,1 млрд доллар; ўсиш 82 фоиз;
Мянма – 1,13 млрд доллар, пасайиш 2,6 фоиз;
Қозоғистон – 996,5 млн доллар, ўсиш 15,2 фоиз;
Ўзбекистон – 916,7 млн доллар, ўсиш 52,5 фоиз.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси жорий йил январ-сентябр ойлари учун статистик маълумотларида жорий йилнинг 9 ойида Хитойга 779 млн долларлик табиий газ экспорт қилинганини қайд этган эди.

Жорий йилнинг май ойидаги Хитой божхона бош бошқармаси берган маълумотларда эса 2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Хитой Ўзбекистондан 132,8 млн. долларлик газ сотиб олгани айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг