Ўзбекистонда ер силкиниши кузатилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, бугун, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 03:54 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 360 км. узоқликда жанубий йўналишда Тожикистон Республикаси ҳудудида кузатилган.
Зилзила магнитудаси марказда 5,8 баллни ташкил этди. Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 2 балл, Самарқандда 2 балл, Сирдарёда 2 балл, Фарғонада 2 балл, Наманганда 2 балл, Андижонда 2 балл, Жиззахда 2 балл, Қашқадарёда 2 балл, Сурхондарёда 2-3 баллни ташкил этди.
ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter