Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ҳам Эрон президенти сайлови ўтказилди

Ўзбекистонда ҳам Эрон президенти сайлови ўтказилди

Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий фожиали тарзда вафот этганидан кейин бугун – 2024 йил 28 июнь, жума куни Эрон Ислом Республикасида ҳамда давлатнинг хорижий мамлакатларда очилган сайлов участкаларида навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча яшаб турган эронликлар Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида очилган сайлов участкасига келиб, мамлакат президентлигига кўрсатилган 4 нафар номзоддан ўзлари хоҳлаган биттасини танлаб, овоз беришди. Бу ҳақда Эрон элчихонаси Xabar.uzга маълумот берди. 

Эрон Ислом Республикаси конституциясига кўра президент вафот этган тақдирда 50 кун ичида навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади.

Шунгача бўлган муддатда президентнинг биринчи ўринбосари вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг