Ўзбекистон ҳарбийларидан ўзига хос байрамона акция (фоторепортаж)
![Ўзбекистон ҳарбийларидан ўзига хос байрамона акция (фоторепортаж)](https://xabar.uz/static/crop/4/2/920__95_4256819620.jpg)
Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси курсантлари, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри жамоалари билан биргаликда пойтахтимиздаги бир неча савдо марказларида бўлиб, бу ердаги аёларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан ўзгача услубда табриклашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
![](https://static.xabar.uz/uploads/1/720__OYMts7X0gIZNSZ8g1rO1wDfEl3WaMhrj.jpg)
«Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси фойесидаги шўх куй ва қўшиқлар кундалик юмушлари билан югуриб-елиб юрган харидорларни бирин-кетин бир жойга жамлай бошлади. Бир зумда теварак одамларга тўлди. Савдо мажмуасининг болалар ўйинлари павильонидан бир тўп болалар тушиб келди. Бошловчининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан қутлови йиғилганларнинг олқишлари билан қарши олинди. Кейин яна қўшиқлар янгради. Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!..
Табрик ва куй-қўшиқлардан боши кўкка етган аёллар ва қизларга Қуролли Кучлар академияси курсантлари гуллар тақдим қилди.
![](https://static.xabar.uz/uploads/1/720__TJtLcoquvFvJ0pUW22P2NSg1uGLS0iER.jpg)
Худди шундай байромона акция пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган «Mega Planet» савдо мажмуасида, шунингдек, бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.
![](https://static.xabar.uz/uploads/1/720__BXwriy_HdBQ4ehA1G54pfBEkWKGgIeAd.jpg)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter