Ўзбекистонда илк маротаба Ўзсаноатқурилишбанк ўз мижозларига SWIFT gpi тизимига кириш имкониятини тақдим этди
Ўзсаноатқурилишбанк банклараро тизимда халқаро тўловларнинг ҳаракатини узлуксиз кузатиш имконини берувчи SWIFT global payments innovation (gpi)тизимига кириш имкониятини тақдим этди.
Таъкидлаш керакки, Ўзсаноатқурилишбанкмижозлар томонидан халқаро транзакцияларнинг барча кўринишларини ўтказиш бўйича ишончли банк сифатида эътироф этилади. Айниқса, бугунги тез ўзгарувчан халқаро конъюнктура, кучли рақобат шароитида тадбиркорлар учун ташқи контрагентлар билан ҳисоб-китобларнинг шаффоф ва тезкорлигининг аҳамияти тобора ортмоқда.
Айнан мазкур жиҳатни ҳисобга олиб Ўзсаноатқурилишбанк «Банк-мижоз» дастуридан фойдаланувчи мижозларига банк-корреспондентларнинг маълумотини ҳам тақдим этган ҳолда ўз маблағининг айни пайтдаги ҳаракатини кузатиб бориш имкониятини яратди.
Эндиликда Банк мижозлари тўловнинг ҳаракатини тўлиқ кўриб туради. Хусусан,тадбиркорлар маблағнинг банк томонидан қайта ишланишидан тортиб тўлов маршрутининг тузилишигача, корреспондент-банклар занжири орқали ўтиб то сўнгги қабул қилувчининг ҳисобига тушишигача бўлган жараёнларникузатиши мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун Банк томонидан мижозларга тўлов учун уникал код (Tracking Number) тақдим этилади. Мазкур код ўтказманинг якуний манзилига қадар ўзгармайди.
Шу тариқа мижозлар маблағнинг қайси банк-корреспондентлар орқали ўтгани ҳамда қабул қилувчи банк ҳисобига келиб тушгани ҳақидаги маълумотларни билиб борадилар.
Маълумот учун: Бугунги кунда 4200 дан ортиқ молия институтлари SWIFT gpi хизматини жорий этган. Бу эса банклар ва уларнинг мижозларига қатор афзалликларни тақдим этади. Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистонда SWIFT gpi тизимини жорий этган илк тижорат банкига айланди.
Қўшимча маълумот учун:
Тел: 712004343
Веб-сайт: sqb.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter