Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 104 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 104 нафарга етди

Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.

Кеча берилган хабарда ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг