Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади

Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади

Муддатидан илгари Президент сайловини ўтказиш тўғрисидаги Фармон имзоланди. Бу ҳақда бугунги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, ушбу ҳужжатни янгиланган Конституциянинг 128-моддасида назарда тутилган ваколатидан фойдаланиб имзолаган.

Шунингдек, бугун янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш, ижросини таъминлаш учун унинг мазмун-моҳиятини халқ ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича аниқ вазифаларни назарда тутувчи яна бир фармон имзоланган.

Йиғилишда Бош қонуннинг ҳар бир банди ва моддасини жамият, айниқса, ёшлар учун ҳаёт қоидасига айлантириш, бу борада уларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш, ҳар бир маҳалла, таълим маскани, ташкилот ва корхонада чуқур ўрганиш мақсадида ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш зарурлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг