Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондаги энг йирик 20 та солиқ тўловчи маълум бўлди

Ўзбекистондаги энг йирик 20 та солиқ тўловчи маълум бўлди

Фото: Fiskal tahlillar

2024 йил январ-апрел ойларида 2 187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди.

Fiskal tahlillar Telegram-канали Ўзбекистондаги топ-20 йирик солиқ тўловчи ҳақида маълумот берди. Ушбу канал таҳлилига кўра, 2024 йилнинг январ-апрел ойларида 2187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди.

Шундан 16,2 триллион сўми давлат улуши мавжуд энг йирик 10 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келган.

Бу тоифада солиқ тўловлари бўйича «Навоий кон-металлургия комбинати» етакчилик қилмоқда — 7,7 триллион сўмдан зиёд солиқ тўлаган.

Хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар бу даврда 2,5 триллион сўмдан зиёд солиқ тўлаган.

Хусусий сектор компаниялари орасида «UzBAT» АЖ ҚК энг юқори кўрсаткичга эга — 843 миллиард сўм солиқ тушумларини амалга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг