Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондан Афғонистонга маҳсулотлар контейнер поездлари орқали экспорт қилина бошланди

Ўзбекистондан Афғонистонга маҳсулотлар контейнер поездлари орқали экспорт қилина бошланди

Фото: «Темирйўлкарго» АЖ

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларини Афғонистонга контейнерларда экспорт қилиш лойиҳасига расман старт берилди. Бу ҳақда «Темирйўлкарго» АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, лойиҳа доирасида юклар контейнерларда махсус шартларда, яъни тарифлари ёпиқ вагонларда ташиш нархига тенглаштирилган ҳолда жўнатилади. Дастлабки юк партияси Чиноз темир йўл бекатидан Афғонистонга муваффақиятли жўнатилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, контейнерларда ташиш юкларнинг бутлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш, ортиш-тушириш жараёнларини тезлаштириш ҳамда манзилга қисқа муддатда етказиб бериш имконини яратади.

«Темирйўлкарго» АЖ мазкур ташаббус Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш, Афғонистон йўналишида замонавий мультимодал логистика хизматларини ривожлантириш ва халқаро транспорт йўлакларидан самарали фойдаланишга хизмат қилишини таъкидлади.

Компания келгусида Афғонистон йўналишида контейнер ташувлари ҳажмини босқичма-босқич ошириш ҳамда мунтазам контейнер поездлари қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг