Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан Жиддага яна бир йўналиш очилмоқда

Ўзбекистондан Жиддага яна бир йўналиш очилмоқда

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, «Qanot Sharq» маҳаллий авиакомпанияси  Бухоро–Жидда–Бухоро йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди. 

Таъкидланишича, Бухоро–Жидда–Бухоро йўналиши бўйича ҳар ҳафта душанба куни авиақатновлар амалга оширилади.

Кеча, 7 февраль куни Тошкент вақти билан соат 10:03да «Qanot Sharq» маҳаллий авиакомпаниясининг самолёти Бухоро халқаро аэропортига қўнган ва шу билан компаниянинг Бухоро–Жидда–Бухоро йўналиши бўйича мунтазам қатновларига старт берилган.

Бухородан Жиддага йўловчи рейслари ҳафтада бир марта - душанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг