Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилди

Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, барча ҳудудий бўлинмалардан юклар келиб тушаётгани сабабли уларни саралаш, қадоқлаш ва жўнатишга тайёрлаш қўшимча вақт талаб этмоқда.

«Гуманитар ёрдам йиғиш қайта бошлангани ва Туркияга етказилиши зарур бўлган маҳсулотлар рўйхатини яна эълон қиламиз», - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунгача турк халқи учун керакли маҳсулотлар билан тўлдирилган 27 та юк машинасини (тахминан 550 та поддон) жўнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг