Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга 2025 йилда 18 752 нафар покистонлик келди

Ўзбекистонга 2025 йилда 18 752 нафар покистонлик келди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 435 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Покистонга сафар қилди.

Кўрсаткич бир йил олдингига нисбатан 6,9 баробар ошган.

Покистонга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари таҳлил қилинганда — саёҳат мақсадида 272 нафар, хизмат юзасидан 95 нафар, қариндошларни йўқлаш мақсадида 67 нафар, ўқиш учун 1 нафар фуқаро сафар қилган.

Худди шу даврда Ўзбекистонга қарийб 18 752 нафар покистонлик туристик мақсадларда келган.

Покистонлик туристлар сони бир йил олдингига қараганда 3,4 баробар кўпайган.

Покистонликларнинг сафар мақсадлари таркибида саёҳат устунлик қилиб, 10,7 минг нафарни ташкил этган. Шунингдек, хизмат юзасидан 5,8 минг нафар, ўқиш учун 1,8 минг нафар, тижорат мақсадида 404 нафар, қариндошларни йўқлаш учун 74 нафар ташриф қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг