Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга қайтган америкалик ўзбек тадбиркори ҳибсга олинди

Ўзбекистонга қайтган америкалик ўзбек тадбиркори ҳибсга олинди

Фото: «Sof.uz»

Ўзбекистонга борган АҚШ фуқароси Зокир Алиев ҳибсга олинган. Бу ҳақда «Sof.uz» хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, Зокир Алиев учун Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги яқинлари таклифнома берган, ОВИР тасдиқлаган ва Ташқи ишлар вазирлиги виза рухсати чиқарган.

Зокир Алиев АҚШдаги хусусий солиқ компаниясининг раҳбари ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Америкадаги элчихонаси унинг паспортига 90 кунга виза қўйган. Зокир Алиев ота-онасининг уйига қадар етиб борган. Яқинлари билан кўришгандан кейин бир соат ўтиб Қарши шаҳридан келган милиция ходимлари уни олиб кетишган.

Америкалик ўзбекларнинг ёзишича, Зокир Алиев ўзбекларга ҳамиша ёрдам қилиб келиши билан танилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг