Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга Волга бўйидан салқин ҳаво кириши кутилади

Ўзбекистонга Волга бўйидан салқин ҳаво кириши кутилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон ҳудуди бўйича июн ойи охирида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво даврдан сўнг, кеча ва бугун иссиқ аста-секин пасайиб бормоқда.

Бугун кундузи республика бўйича ҳаво ҳарорати 35-38° атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари иссиқ яна кўтарила бошлайди. Якшанба кунига келиб, ҳарорат 38-41° гача кўтарилади.

Ушбу кунларда жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида 43-45° гача бўлган ҳарорат билан жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Бироқ, бу иссиқ узоқ вақт давом этмайди. Кейинги ҳафтанинг бошидан эса республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Душанба кунидан ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди ва ҳафтанинг аксарият қисмида 30-35° атрофида, баъзи жойларда 37-38° гача бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида бугун ва дам олиш кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Қорақалпоғистонда 3 июлда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. 3 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

1-3 июлда Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг