Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар лигаси финалини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар лигаси финалини бошқаради

Фото: ЎФА

Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар лигаси финалида ишлайди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди

25 апрел куни Элит Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» ҳамда Япониянинг «Мачида» жамоалари ўзаро тўқнаш келади. 

Мазкур беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. 

Учрашувда Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида, Андрей Сапенко ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди. Шунингдек, Фирдавс Норсафаров VAR ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Аввалроқ ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026да ишлаши  хабар берилганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг