Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар 11 ойда 240 тонна авокадони «паққос туширган»

Ўзбекистонликлар 11 ойда 240 тонна авокадони «паққос туширган»

Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган авокадо ҳажми тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, ҳисобот даврида жами 239,4 тонна авокада мамлакатга импорт қилинган. Авокадо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда эса 139,5 тоннага ошган.

2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп авокадо импорт қилган давлатлар:

Исроил – 82 тонна

Туркия – 66 тонна

 Қозоғистон – 35 тонна

Хитой – 31 тонна

Россия – 13,6 тонна.

Маълумот учун, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 184,3 тонна авокадо импорт қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг