Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 5 ойда тиббиётга 9 трлн сўм сарфлади

Ўзбекистонликлар 5 ойда тиббиётга 9 трлн сўм сарфлади

2026 йил январ–май ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 9,1 трлн сўмни ташкил қилди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,7 фоизга ўсган.

Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш хизматлари таркибида энг катта улуш бошқа турдаги тиббий хизматларга тўғри келган. Улар умумий хизматлар ҳажмининг 63,2 фоизини ташкил этган. Шунингдек, шифохона муассасалари хизматлари 20 фоиз, тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари эса 16,8 фоизни ташкил қилди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда беш ой давомида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 4,2 трлн сўмга етган.

Тошкент вилояти 862,1 млрд сўм билан иккинчи, Самарқанд вилояти 694,1 млрд сўм билан учинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 593 млрд сўм, Андижон вилояти — 428,9 млрд сўм ва Наманган вилояти — 415 млрд сўм қайд этилди.

Шунингдек, Бухоро вилоятида хизматлар ҳажми 353,9 млрд сўм, Хоразм вилоятида 335,9 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 332,7 млрд сўмни ташкил этди.

Қолган ҳудудлар орасида Сурхондарё вилоятида 238,4 млрд сўм, Жиззах вилоятида 221,3 млрд сўм, Сирдарё вилоятида 169,7 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 158,6 млрд сўм ва Навоий вилоятида 157,9 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг