Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликларни қулликда ушлаб турган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистонликларни қулликда ушлаб турган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Фото: «Спутник»

Жиноятчилар 2016 йили ўзбекистонлик ва қирғизистонлик 16 нафар фуқарони, уларнинг паспортини олиб қўйган ҳолда, текстиль фабрикасида мажбурлаб ишлатишган.

Уч нафар бурятиялик ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси (аёл киши) бу қилмиши учун суд олдида жавоб бермоқда. Бу ҳақида Бурятия прокуратураси матбуот хизматига таяниб «Спутник» хабар берди.

Гуруҳ аъзолари хорижликларни Россия ҳудудида ноқонуний ушлаб туриш ва улардан мажбурий меҳнатда фойдаланганликда айбланмоқда.

Терговда аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари 2015 йили 11 нафар хорижликни Россия ҳудудига ноқонуний кириб келишини ташкил этган ва уларни Прибайкаль районидаги Турунтаево қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш базаларининг хўжалик иншоотларига жойлаштиришган.

2016 йилнинг мартидан то июлига қадар ушбу гуруҳ аъзолари ўша иншоотларда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 16 нафар фуқаросини, уларнинг паспортини олиб қўйган ҳолда, ноқонуний ушлаб туришган. Жиноятчилар уларни фақат егулик эвазига текстиль фабрикасида ишлашга мажбурлашган, турли қийноқ, психологик ва жисмоний зўрлик ишлатишган.

Бурятия Республикасининг Прибайкаль райони суди мазкур жиноий иш материалларини яқин вақт ичида кўриб чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг