Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан савдо алоқаси ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги ЕОИИ билан савдо алоқаси ҳақида маълумот берилди. Қайд этилишича, бу борадаги кўрсаткич ҳисобот даврида 20,2 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Шундан:
- экспорт – 6,9 млрд АҚШ доллари;
- импорт – 13,3 млрд АҚШ доллари.
Жумладан, Россия билан ташқи савдо айланмаси 8,4 фоизга ўсди ва 12,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. 
Шунингдек, Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 4,9 млрд АҚШ долларини (11,4 фоизга ўсди), Беларусь билан 965 млн АҚШ долларини (24,7 фоизга ўсди) ҳамда Қирғизистон билан 1,2 млрд АҚШ долларини (37,1 фоизга ўсди) ташкил этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter