«Ўзганинг хотини билан юрган участкавой»га хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда «Участкавойни бировнинг хотини билан ушлашди» изоҳи билан видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди
Маълум қилинишича, ушбу тасвирларда 2023 йилнинг 15 февралида тунги хизматга жалб этилган Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ 2-сонли ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика катта инспектори Ж.Х. акс этган.
Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter