Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎзМУ ва Техника университети ҳудудидаги асосий йўл ёпилмоқда

ЎзМУ ва Техника университети ҳудудидаги асосий йўл ёпилмоқда

2022 йилнинг 7 ноябрдан 19 ноябр кунига қадар тумандаги Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳудудига кирувчи асосий йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Бу ҳақда Олмазор тумани ҳокимлиги хабар берди. 

Ҳайдовчиларга тумандаги Мирзо Ғолиб ҳамда Талабалар кўчалари орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Пиёдалар учун эса ҳаракатланиш чекланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг