Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзрепорт» ходимига тажовуз қилинди. ИИБ ходими асл ҳолатни яширди (видео)

«Ўзрепорт» ходимига тажовуз қилинди. ИИБ ходими асл ҳолатни яширди (видео)

Скриншот

Тошкентда «Ўзрепорт» телеканали ходимига тажовуз қилингани айтилмоқда. 

Ушбу ҳолат «No comment» дастурини суратга олиш вақтида рўй берган. 

Тафсилотларга кўра, ЙТҲ содир бўлган жойга журналистлар воқеани ёритиш учун борганда, икки фуқаро уларга ҳужум қилган ва тасвирга олиш камерасини яроқсиз ҳолатга келтиришган. Ҳодиса юзасидан судга мурожаат қилинган. 

«Ўзрепорт» ходимларига кўра, суд қоидабузарларга ён босган ҳолда ҳукм чиқарган. Воқеага гувоҳ бўлган ИИВ ходимлари эса ишни бости-бости қилишга, фактларни яширишга уринмоқда, дейилади хабарда. 

Воқеанинг тўлиқ тафсилотлари билан қуйидаги видеода танишишингиз мумкин. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг