Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзтрансгаз» раиси янгича форматда ишлашга ваъда берди

«Ўзтрансгаз» раиси янгича форматда ишлашга ваъда берди

Фото: «Facebook/Шарифжон Турсунов»

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раиси Шарифжон Турсунов «Фейсбук» ижтимоий тармоғида саҳифа очиб, халқ билан очиқ мулоқотга киришишга, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ижобий ҳал этишга ваъда берди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Шунингдек, жамият раиси тизим фаолиятига доир ҳар қандай масалага ижобий ечим топиб, аҳолининг таклиф, мулоҳаза ва масалаларини эшитишга доимо тайёр эканини билдирган.

— Тилдан айтилган сўз қулоққача, дилдан айтилган сўз эса, Аллоҳгача боради... Ҳақиқатан ҳам, Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари аъзоларига мурожаати замиридаги самимий фикрлар бугун мени Сиз азизлар билан ишончли ва натижадор мулоқотга чорлади.

«Ўзтрансгаз» АЖ тизимида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар, турмушдаги қийинчиликларни бартараф этиш, пировардида, фуқароларнинг розилигига эришиш мақсадида очилган бу саҳифам ўйлайманки, кўнглингизга йўл топишимга самарали имконият бўлади. Газ таъминоти борасида қандай фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз, ечимини кутаётган муаммоларингиз бўлса, марҳамат, айтинг. «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси сифатида, ваколатим доирасида барча масалаларнинг ижобий ҳал этилишига ёрдам беришга тайёрман. Саъй-ҳаракатларим ортида нафақат хонадонингизга илиқлик, қалбингизга нур ҳам улаша олсам, демакки, ниятимга етибман, мақсадимга эришибман, — дейди «Ўзтрансгаз» АЖ раиси Шарифжон Турсунов фейсбукдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг