Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пахта терими учун тавсиявий нархлар белгиланди

Пахта терими учун тавсиявий нархлар белгиланди

Фото: Xabar.uz

Пахта терими учун тавсиявий нархлар эълон қилинди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқатилган “Пахта терими учун 1 килограммига 1 800 сўм тўланади” мазмунидаги хабар юзасидан изоҳ берди: 

Жорий йилда пахта терими нархлари қуйидагича белгиланди: 

 • Машина ёрдамида терилган пахтанинг 1 кг учун – 1 373 сўм; 

  • Қўл меҳнати билан терилган пахтанинг 1 кг учун – 2 000 сўм тавсиявий нарх белгиланган бўлиб, терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаш амалиёти ҳам қўлланилади; 

 • Шунингдек, пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан 1 килограмм пахта учун 1 000 сўм субсидия ажратилади. 

Ушбу тартиб пахта етиштирувчилар манфаатини ҳимоя қилиш, теримчилар меҳнатини рағбатлантириш ва аграр соҳада барқарорликни таъминлашга қаратилган. 

 Шу боис ижтимоий тармоқларда тарқатилган “1 кг – 1 800 сўм” ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди ва расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган. 

Қайд этиш керакки, пахта терими нархлари жамоатчиликка фақат расмий манбалар орқали етказилади. Турли тахминлар ва текширилмаган хабарлар жамиятни чалғитиши билан бирга, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин, дея огоҳлантиради вазирлик. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг