Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди

Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги телеграм-канали

Халқ депутатлари Пайариқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида гапирган.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Исроил Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра Пайариқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилган.

Шу пайтгача Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Шунқор Фармонович Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг