Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пайариқдаги шифохонада «ишкал»: ИИБ вазият юзасидан баёнот берди

Пайариқдаги шифохонада «ишкал»: ИИБ вазият юзасидан баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Пайариқ тумани, Челак шифохонаси ходимлари ўртасидаги жанжал акс этган видеоматериал тарқалди.

Тармоқларда шифохона бош шифокорининг ўғли ва келини икки ҳамширани уриб, жароҳат етказгани айтилган. Самарқанд вилояти ИИБ ҳодиса юзасидан баёнотини эълон қилди. 

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 2 феврал куни шифохонанинг режали хирургия бўлимида ходимлар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабаб келиб чиққан.

Ҳодиса юзасидан вилоят соғлиқни бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жанжалда тан жароҳати етказишда гумонланаётган A.Н.га нисбатан Пайариқ тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг