Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

payme plus обунасида янги «Асосий» тариф пайдо бўлади

payme plus обунасида янги «Асосий» тариф пайдо бўлади

Янги тарифда кирим чиқим назорати, кейинроқ тўлов ва фирибгарлик ҳолатларида ёрдам мавжуд. Айниқса, сўнггиси фойдали бўлиши мумкин — кутилмаган вазиятда пулингиз йўқолиб қолса, хизмат йўқотишнинг ҳаммасини ёки бир қисмини қоплайди. Албатта, payme операцияларингизни ишончли ҳимоя қилади, лекин ҳаётда турли ҳолатлар бўлиши мумкин — шошилиб хатога йўл қўйиш ёки фирибгарнинг тузоғига тушиб қолиш эҳтимоли бор. Ана шундай вазиятларда, фирибгарлик ҳолатларида ёрдам йўқотилган маблағни тўлиқ ёки қисман қоплаб беради. Йиллик лимит — 5 млн сўмгача.

«Асосий» тарифи ўзини ҳар қандай шароитда хотиржам ва ишончли ҳис қилмоқчи бўлганларга мос келади. Нархи ҳамёнбоп — ойига 19 900 сўм.

Тўлиқ имкониятлар пакети керак бўлганлар учун эса payme plus`нинг «Ҳаммаси киритилган» тарифи мавжуд. Унда ҳам фирибгарлик ҳолатларида ёрдам пайдо бўлади ва лимит худди шундай — 5 млн сўмгача.

Ўзгаришлар 13 октябрдан кучга киради. Батафсил маълумотҳаволада. Алоқа маркази: 1150.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг