Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пекин-2022 Қишки олимпиадаси расман ёпилди: якуний натижалар

Пекин-2022 Қишки олимпиадаси расман ёпилди: якуний натижалар

Фото: «Nsport»

Бугун, 2022 йилнинг 20 февраль куни Пекиндаги XXIV Қишки олимпия ўйинлари якунига етди. Расмий ёпилиш маросимида Пекин Олимпиада байроғини 2026 йилги Қишки олимпиада мезбонлари — Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларига топширди.

Пекин-2022 Қишки олимпиадасида 91 мамлакатдан 2 871 (1 581 эркак ва 1 290 аёл) нафар спортчи қатнашди. 7 спорт тури (15 йўналиш) бўйича 109 та медаллар жамланмаси ўйналди.

Пекин-2022 мусобақаларида, кеча хабар берганимиздек, Норвегия терма жамоаси умумжамоа ҳисобида ғолибликни муддатидан аввал қўлга киритди: якунда 16 олтин, 8 кумуш ва 13 бронза — жами 37 медал, норвеглар медаллар сони ва сифати бўйича яққол устунлик билан Қишки ўйинларни бошларини баланд кўтарган ҳолда тарк этишди.

Германия иккинчи: 12 олтин, 10 кумуш ва 5 бронза — жами 27 медал.

Хитой учинчи — 9 олтин, 4 кумуш ва 2 бронза — жами 15 медал.

Етакчи ўнлик

Манба: Wikipedia
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг