Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пентагон Россияга жавобан гипертовушли қурол синовини ўтказди

Пентагон Россияга жавобан гипертовушли қурол синовини ўтказди

Кеча, 26 октябрь куни АҚШ Мудофаа вазирлиги гипертовушли қурол компонентларини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва армияси ўнга яқин гипертовушли қурол синовларини ўтказиш учун Виржиния штатидаги қирғоқ бўйидан ракета учирган.

Синовлар доирасида навигация ускуналари ва қуролларнинг алоқа ишлари баҳоланган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Raytheon гипертовушли ракеталардан ҳимоя қилиш учун ўқ-дориларни дастлабки лойиҳалаш бошланганини эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг