Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пентагоннинг қайта номланишига миллиардлаб доллар сарфланади

Пентагоннинг қайта номланишига миллиардлаб доллар сарфланади

Фото: The Washington Post

АҚШ Мудофаа вазирлигини Уруш вазирлиги (Department of War) дея қайта номлаш учун, гарчи бу «косметик» ўзгартириш бўлса-да, Вашингтон миллиардлаб доллар харажат қилиши мумкин. Бу ҳақда Politico ёзмоқда.

«Бу соф ички сиёсий аудиторияга қаратилган қадам. Унинг Хитой ёки Россияга мутлақо таъсири йўқ. Аксинча, бу рақибларга АҚШни уруш оловини ёқувчи ва дунё барқарорлигига хавф солувчи қилиб кўрсатишда қўл келиши мумкин», деди нашрга Пентагоннинг собиқ ходими.

Politico маълумотига кўра, номнинг Уруш вазирлигига ўзгариши туфайли АҚШдаги 50 та штат ва 40 мамлакатдаги 700 мингдан зиёд объектда Пентагон рамзини ўзгартиришга тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг