Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пластик картадан пул ечиб олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Пластик картадан пул ечиб олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Фото: «Berdmedia.ru»

2021 йил 17 апрель куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра жорий йил 20 февраль кунидан 15 апрель кунигача бўлган вақт оралиғида унга тегишли АТБ «Агробанк» Янгиқўрғон туманидан берилган «Хумо пластик» картасидан номаълум шахс, жами 1.278.637 сўм пулни яширин равишда ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 май куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар берди Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг