Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Почта раҳбарлари ўқитилмоқда

Почта раҳбарлари ўқитилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Почта олдида турган масалалар ечимини топиш ҳамда корпоратив бошқарувининг илғор услублари билан ходимларни таништириш, миллий операторнинг фаолиятини диверсификация қилиш йўлларини ўрганиш, кадрлар салоҳиятини замон талаблари даражасига мослаштириш мақсадида «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан Шаҳрисабз шаҳрида 2019 йил 4-6 январь кунлари «Замонавий почта алоқаси соҳасида маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожлантириш йўллари» мавзусидаги малака ошириш ўқув курси ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ўқув курсига «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг барча вилоят филиаллари, «Тошкент почтамти», «Халқаро почтамт», «Халқаро тезкор почта», «Матбуот тарқатиш» ва «Ўзбекистон маркаси» филиаллари раҳбарлари жалб этилган. Уларга умумий маркетинг, менежмент, молияни режалаштириш ва прогнозлаш, инвестицион қарорларни баҳолаш, бошқарув амалиёти масалаларига оид семинар ташкил қилинди.

Иштирокчилар нафақат маърузаларни тинглаш билан чегараланадилар, балки мазкур ўқув курси уларга ўзига хос фикр ва тажриба алмашиш платформаси имкониятини ҳам яратиб беради.

Ўқув курсининг назарий қисми тугагач, Қашқадарё вилояти туманлараро почта алоқаси боғламалари ва алоқа бўлимларида почта алоқаси хизматларининг кўрсатилиши бўйича амалий тажриба алмашиш режалаштирилган.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг