Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф ҳибсга олинди
Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Англияда даволанаётган турмуш ўртоғини кўриш учун қизи билан бирга Лондонга борган собиқ бош вазир бугун эрта тонгда Покистоннинг Лаҳор шаҳрига қайтиб келиши билан қўлга олинди.
68 ёшли Навоз Шариф «Avenfield иши» бўйича айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди ҳамда 8 миллион стерлинг жаримага тортилди.
Худди шундай қизи Марямга ҳам 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 миллион стерлинг жарима жазоси тайинланди.
Маълумотларга кўра, Навоз Шариф уч ўғли, куёви ва собиқ молия вазири Исҳоқ Дор билан биргаликда ноқонуний равишда Лондондаги «Avenfield» мавзесидан қимматбаҳо уйлар сотиб олган.
Навоз Шариф судда бу уйларни ўзиники эмас, балки ўғиллариники эканини эътироф этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter