Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонда портлаш: 12 киши ҳалок бўлди

Покистонда портлаш: 12 киши ҳалок бўлди

Фото: «aa.com.tr»

Покистоннинг Пешавор шаҳрида ўтказилаётган намойишда бир худкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 35 киши яраланди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Авоми» миллий партияси намойиши асносида содир бўлган портлашда депутатликка номзод Ҳорун Билур ҳам ҳалок бўлган.

Пашавор полициясининг маълум қилишича, Ҳорун Билур сайловчилар билан Яккатут туманида намойиш ўтказаётган бўлган.

Яраланганлар «Lady Reading» шифохонасига жойлаштирилган.

Қўпорувчиликни ҳануз ҳеч қайси террорчи гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Ҳорун Билурнинг отаси Аҳмад Билур ҳам 2012 йили партия йиғилишида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг