Фожиага айланган томоша: Покистоннинг қор босган йўлларида 21 киши нобуд бўлди (фото)
![Фожиага айланган томоша: Покистоннинг қор босган йўлларида 21 киши нобуд бўлди (фото)](https://xabar.uz/static/crop/3/8/920__95_3883873141.png)
Покистонда кучли қор ёғиши оқибатида машиналари билан йўлда қолиб кетган камида 21 киши ҳалок бўлди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/45/y7YD0RWJUwxyyxjiYtOhx_YIC6qNxWoq.png)
ВВС хабарига кўра, айни пайтда ҳарбийлар йўлларни тозалаб, Мурри шаҳри (пойтахт Исломободдан шимолда жойлашган тоғ курорт шаҳри) яқинида қор тутқунида қолган инсонларни қутқаришга ҳаракат қилишяпти.
![](https://xabar.uz/static/uploads/45/720__iY4Y8BAvAVlwgTvI9zMx4ldO7qGSwWC_.jpg)
Ички ишлар вазири Шайх Рашиднинг таъкидлашича, қор бўрони туфайли минглаб автомобиллар музлаган йўлларда қолиб кетган.
![](https://xabar.uz/static/uploads/45/yEPksZRvV_r1pKogVA2vbtOj4TPR_Seq.png)
Хабарда айтилишича, кучли қор ёғишини томоша қилиш учун одамлар 100 мингдан ортиқ машиналарда Муррига йўл олишган. Оқибатда йўлларда узундан-узоқ тирбандликлар юзага келган. Кўплаб одамларнинг ҳалок бўлишига машиналар чиқарган тутун газлари ҳам сабаб бўлгани полиция маълумотида келтирилган.
![](https://xabar.uz/static/uploads/45/720__mm4UPi0sjCfhyipcy1OdSaSXE_rUMP6R.jpg)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter