Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Politico»: G7 охирги йиллардаги энг ёмон саммитини ўтказди

«Politico»: G7 охирги йиллардаги энг ёмон саммитини ўтказди

Фото: AFP

Бавариядаги Элмау қасрида Германия раислигида ўтказилган «Катта еттилик» саммити сўнгги йиллардаги энг ёмонларидан бири бўлди.

«Politico» (АҚШ) нашри шарҳловчилари Карл Матисен ва Дэвид М.Херзенхорн шундай фикр билдиришди. G7 етакчилари муҳокама қилинган биронта масалада ягона тўхтамга келиша олмади, дейишди шарҳловчилар.

«Катта еттилик» саммити тугаганидан сўнг, етакчилар Россия Украинада олиб бораётган урушни тўхтатиш, инфляцияга қарши курашиш, жаҳондаги иқтисодий вазиятни яхшилашга ожиз эканликларини англаб етишди. «Масалан, бир овоздан қазилма ёнилғидан фойдаланишни тўхтатиш мақсадларига келишган ҳолда, нефт ва газнинг нархини пасайтиришга уринишни қандай тушуниш мумкин?», — дейилади нашрда эълон қилинган мақолада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг