Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахт мактабларидан бирида вояга етмаган ўқувчи пичоқланди

Пойтахт мактабларидан бирида вояга етмаган ўқувчи пичоқланди

Фото: Xabar.uz

Тошкентдаги мактаблардан бирида вояга етмаганлар орасида пичоқбозлик юз берди. 

ИИББ хабарига кўра, 21 февраль куни тахминан соат 11.20 ларда Чилонзор туманидаги мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси, 2005 йилда туғилган А.С. ўзаро келишмовчилик оқибатида шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси 2005 йилда туғилган И.Р.ни ўзи билан олиб келган пичоқ билан қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Натижада вояга етмаган И.Р. тиббий муассасага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси, яъни оғир тан жароҳати етказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг