Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтда яна икки ўлим: ҳомиладор ва касаллик оғир кечган аёл коронавирус қурбони бўлди

Пойтахтда яна икки ўлим: ҳомиладор ва касаллик оғир кечган аёл коронавирус қурбони бўлди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли З.Х. (аёл) 15–20 июль кунлари шаҳар 7-сон туғруқ комплексида «3-ҳомиладорлик, икки томонлама пневмония, камқонлик» ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

ССВ хабарига кўра, унда «COVID-19» инфекцияси тасдиқлангач, 20 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. 

Ушбу шифохонада унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 64 ёшли А.А. (аёл)да жорий йил 17 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ҳамда икки томонлама пневмония  ташхиси билан Вирусология ИТИ клиникасига ётқизилган.

Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ва ўпка шиши асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги ва семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Мутахассислар томонидан реанимацион чоралар кўрилганига қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг