Президент Бахтиёр Исломовни Олий суд раиси лавозимидан озод этиш бўйича Сенатга тақдимнома киритди
Ўзбекистон Президенти томонидан Бахтиёр Жаҳонгирович Исломовни Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдимнома киритилди.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Бахтиёр Жаҳонгирович Исломовни Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимига 2022 йил август ойида келганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter