Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётган раҳбарларни танқид қилди

Президент ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётган раҳбарларни танқид қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

«Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлашнинг энг самарали йўли – ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат.

Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак.

Буни ўйламаган, атрофдаги вазиятдан бехабар, сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ», деди давлатимиз раҳбари.

37 триллион сўмлик янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 2022-2023 йиллар учун 2,5 мингта лойиҳани ишга тушириш бўйича қабул қилинган дастурнинг аниқ ижросини сўраш вақти келгани қайд этилди.

Президент кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бу масалада ҳали дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётганини танқид қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг