Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент инаугурация маросимига портловчи қурилма олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Президент инаугурация маросимига портловчи қурилма олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Бразилия президенти Лула да Силванинг инаугурация маросимида портловчи қурилма ва пичоқ билан қуролланган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

«Эркак тадбирда иштирок этиш учун Рио-де-Жанейродан келган ва кўздан кечириш чоғида ундан пиротехника воситалари ва ошхона пичоғи топилган», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 31 октябрь куни Бразилияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 77 ёшли Лула да Силва иккинчи турда амалдаги давлат раҳбари Жаир Болсонаруни ортда қолдириб, ғалаба қозонди. У 50,84 фоиз овоз олган. Сайловчиларнинг 49,16 фоизи амалдаги президентга овоз берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг