Интерпол раҳбари Хитойда бедарак йўқолди
Интерпол раҳбари Мэн Хунвэй Хитойга ташрифи вақтида йўқолиб қолди. Бу ҳақда Europe1 радиостанцияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, идоранинг 64 ёшли раҳбари 29 сентябрдан бери алоқага чиқмаган. Шу куни у Франциядан жўнаб кетган эди. Шу вақтдан бери қариндошлари Хунвэй билан боғлана олишмаяпти, унинг қаерда эканлиги эса номаълум. Унинг йўқолгани ҳақида рафиқаси полицияга хабар берган.
Француз ҳуқумати воқеа юзасидан суриштирув бошлади.
Мэн Хунвэй 2016 йилнинг ноябрида Интерпол президенти этиб сайланганди. Бунгача у Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter