Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент: «Келгусида Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилади»

Президент: «Келгусида Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилади»

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Президент ўз мурожаатномасида жамиятда соғлом турмуш тарзи ва спортни янада оммалаштириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

«Мамлакатимизда қишки спорт турлари бўйича халқаро талаблар даражасида спортчилар тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш керак. Афсуски, ҳозирга қадар юртимизда Олимпия ёки Осиё ўйинлари каби нуфузли спорт мусобақалари ўтказилмаган. Келгусида ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича ҳаракатларни бошлашимиз керак. Албатта, бу катта марра. Лекин биз бу маррага қодир эканлигимизни кўрсатсак, тўғри бўлар эди. Биз шунга муносибмиз десак, бу ҳам тўғри. Бу борада 3 ой муддат ичида тегишли чораларни ишлаб чиқилади», деди президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг